Ҳаририй янги ҳукумат туза олмади

Ливан Бош вазири этиб тайинланиши кутилаётган Саад Ҳаририй ҳукумат тузиш борасида 10 ҳафтадан буён қилиб келган уринишлари натижа бермагандан сўнг¸ истеъфога чиқишини эълон қилди.

Президент Мишел Сулаймон билан ўтказилган сўзлашувлардан сўнг журналистларга гапирган Ҳаририй ҳукумат тузиш ҳаракатларидан воз кечиш қарори Ливан манфаати учун хизмат қилиши ва қайтадан мулоқот бошлашга имконият яратишига умид билдирди.

Жорий ҳафта бошида Ҳизбуллоҳ етакчилигидаги Ливан мухолифати Ҳаририй томонидан тақдим қилинган янги ҳукумат таркибини инкор қилган эди.