“Дисковери”нинг Ерга қайтиши кечиктирилди

"Дисковери" космик кемасини ерга қўндирилиши об-ҳаво ёмонлиги боис кечиктирилди.

Флорида штатида кучли довул эсаётгани боис космик кемани қўндириш жума кунига қолдирилди.

Бортида 7 астронавт бўлган "Дисковери" кемаси 13 кунлик парвоздан сўнг ерга қайтмоқда.

30 август кема халқаро космик станцияга озиқ-овқат ва станция фаолияти учун керак бўлган анжомларни олиб чиққан эди.