Ҳоманайи режим мухолифларини огоҳлантирди

Эрон Олий руҳонийси Оятуллоҳ Али Ҳоманайи Ислом жумҳуриятига қарши бош кўтарган ҳар бир шахс ўз ҳаракатларига муносиб жавоб олиши хусусида огоҳлантирди.

Бу ҳақда Али Ҳоманайи жума намозида қилган ваъзи чоғида гапирди. Бироқ Олий руҳоний ҳукумат расмийларининг турли қарашлари ва танқидий фикрлари қабул қилиниши мумкинлигини қўшимча қилди.

Али Ҳоманайи нутқини тинглаш учун Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод, ҳукумат расмийлари ва таниқли уламолар тўпландилар.

Аҳмадийнажоднинг 12 июн куни ўтказилган президент сайловида ғолиб деб эълон қилиниши Теҳрондаги оммавий намойшларга сабаб бўлган эди.

Али Ҳоманайи сайлов давомида жиддий қонунбузарчиликлар рўй берганига оид мухолифат иддаоларини кескин инкор қилиб келмоқда.