Медведев Назарбоев билан учрашди

Россия президенти Дмитрий Медведев Оренбургда иш бошлаган Минтақавий ҳамкорлик форуми доирасида Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев билан учрашди.

Учрашув якунида президентлар энергетика ва ҳарбий соҳадаги ҳамкорликка оид шартнома имзоладилар. Шунингдек, томонлар икки давлат чегарасини биргаликда назорат қилишга келишиб олдилар.

-Учта конкрет келишув бўйича қўшма корхоналар ташкил этилади. Бу келишувда қўшинларимизнинг биргаликда чегараларни назорат қилиши назарда тутилган. Бундан ташқари 500 мегаваттли ГЭС қуриш борасида қўшма корхона ташкил қилиш ва ҳарбий ҳамкорлик биз учун ўта муҳимдир. 2010 йилнинг 1 январидан бошлаб божхона иттифоқи ҳам ўз ишини бошлайди, деди Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев.