Россия Венесуэлага ракеталар етказиб беради

Венесуэла президенти Уго Чавес Россия яқин келажакда Венесуэлага 300 км масофагача уча оладиган ракеталарни етказиб беришини маълум қилди.

Бу ҳақда Уго Чавес жума куни Каракас шаҳрида қилган чиқиши чоғида билдирди. Яқинда Африка, Осиё ва Европа давлатлари сафаридан қайтган Уго Чавес Россиянинг нечта ракета етказиб беришини ошкор қилмади:

- Яқин келажакда ракеталар кела бошлайди ва биз эҳтиёткорлик билан уларни жойларда ўрнатамиз. Сиз уларнинг қанча масофага уча олишини биласизларми? Бу ракеталар 300 кмга уча олади ва нишонни аниқ уради. Бироқ биз ҳеч кимга ҳужум қилмаймиз. Биз бу ракеталардан мудофаа мақсадида фойдаланимиз, деди Венесуэла президенти.

Хабарларга кўра, сўнгги йиллар мобайнида Уго Чавес бошчилигидаги Венесуэла ҳукумати Россиядан қарийб 4 миллиард долларлик қурол-аслаҳа сотиб олган.