Эрон музокаралар курсига қайтмоқда

Эрон матбуоти расмий Теҳрон ва жаҳон қудратли давлатлари мамлакатнинг мунозарали ядровий дастури юзасидан музокараларни октябр ойида бошлашга келишиб олганликлари тўғрисида хабар тарқатди.

Агентликларнинг билдиришича, Эрон ядровий дастури борасидаги музокарачилар гуруҳи раҳбари Сайид Жалилий ва ЕИнинг Ташқи сиёсат бўйича мутасаддиси Хавьер Солана телефон орқали қилган мулоқотида музокараларни 1 октябр куни бошлашга келишиб олганлар. Бироқ ҳозирча учрашув жойи аниқланмаган.

Ядровий дастурни тўхтатишга оид Ғарб чақириқларини инкор қилиб келаётган расмий Теҳрон бу мавзуда музокаралар олиб бормаслигини билдириб келаëтир.

БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий беш аъзоси ва Германия Эронга ўз ядровий дастуридан воз кечиш эвазига иқтисодий манфаатли ҳамкорлик таклиф қилмоқда.