Гуантанамо тутқунлари АҚШда судланиши мумкин

Обама маъмурияти Гуантанамо қамоқхонасида террорчиликда гумон қилинганлар устидан суд маҳкамаларни икки ойга кечиктириш йўлларини қидирмоқда.

Оқ уй Гуантанамо тутқунларини АҚШ ҳудудида суд қилиш масаласини кўриб чиқмоқда.

Барак Обама Оқ уйга келгач, 2010 йилнинг январ ойигача Гунатанамо қамоғини ёпиш режаларини эълон қилганидан бери гумон қилинаётганлар устидан судлар қолдириб келинмоқда.

Конгресс суд жараёнларига оид янги қоидаларни жорий қилиш масаласини муҳокама қилмоқда.

Кубадаги АҚШ ҳарбий базасида жойлашган Гуантанамо қамоғида 220 дан ортиқ тутқун қолмоқда.