Минскда мухолифатчилар ҳибс этилди

Беларус милицияси Минскда рухсатсиз ўтказилган мухолифат намойишини куч билан бостириб, 20 кишини ҳибсга олгани хабар қилинмоқда.

Рейтерсга кўра, Минскдаги марказий майдонга 1999 йилда бедарак йўқолган мухолифат фаоли Виктор Гончарни хотирлагани 40 киши чиққан.

Хабар қилинишича, намойишчилар тўплангач, милиция уларни тарқатиш учун куч ишлатган.

Ҳибсга олинганлар қўйиб юборилдими, йўқми - ҳозирча номаълум.