Жаҳон мусулмонлари Рамазон ҳайитини нишонламоқда

Бугун жаҳоннинг аксар мусулмон давлатларида Рамазон ҳайити нишонланмоқда.

Осиё, Европа, Африка ва Яқин Шарқ мамлакатларида бугун эрта тонгда ҳайит намози ўқилди.

АҚШ президенти Барак Обама ва Давлат котиби Ҳиллари Клинтон жаҳон мусулмонларига Рамазон ҳайити муносабати билан табрик йўлладилар.

- Президент Барак Обама Қоҳирада қилган чиқишида АҚШ мусулмон дунёси билан ўзаро муроса ва ҳурматга таянган муносабатларнинг янги саҳифасини очиш иштиёқида эканини билдирган эди. Биламизки, дин вакилларини бўлинишлардан кўра, кўп нарсалар бирлаштиради. Рамазон ойи ниҳоясига етар экан, ўзаро ҳамкорлик руҳи бизни тарк этмаслиги ҳамда тинчлик, тараққиёт ва барқарорлик каби келажакдаги муштарак мақсадларимизга етказишини тилаб қоламиз, деди АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон.

Ўзбекистонда эса ҳайит байрами 21 сентябр куни нишонланади.