Покистонда толибон етакчиси оламдан ўтди

Покистонда толибон ҳаракати етакчиларидан бири Шер Муҳаммад Касаб вафот этди.

Покистон қўшинлари қўмондонлиги тарқатган баёнотга кўра, бундан бир неча кун аввал қўлга олиш жараёнида тан жароҳати олган Муҳаммад Касаб бугун эрта тонгда Покистондаги қамоқхоналардан бирида вафот этган. Қаҳри қаттиқлиги билан танилган Муҳаммад Касаб асосан Покистоннинг Сват водийсида фаолият юритган.

Покистон ҳукумати Муҳаммад Касаб учун 120 минг АҚШ доллари атрофида мукофот пули эълон қилган эди.