Обама Исроил ва Фаластин етакчилари билан учрашади

АҚШ президенти Барак Обама 22 сентябр куни Исроил ва Фаластин етакчилари билан уч томонлама сўзлашувлар олиб боради.

Барак Обама ушбу музокалар ёрдамида боши берк кўчага кириб қолган Яқин Шарқ тинчлик музокараларини бошлаш учун пойдевор яратишга умид қилмоқда.

АҚШ, Исроил ва Фаластин етакчиларининг учрашуви Ню Йоркда иш бошлаётган БМТ Бош ассамблеяси доирасида бўлиб ўтади.

Хабарларга кўра, Барак Обама даставвал ҳар иккала етакчи билан алоҳида учрашишни режалаган.