Яқин шарқликлар учрашувидан катта натижа кутилмаяпти

Оқ уй Исроил бош вазири Бенямин Нетаняҳу ва Фаластин президенти Маҳмуд Аббос ўртасидаги йиғиндан "катта натижалар"га кўз тикмаётганини билдирди.

Президент Барак Обама мезбонлик қиладиган бу музокаралар бугун Ню Йоркда БМТ Ассамблеяси қошида бўлиб ўтади.

Исроил бош вазирининг вакили Нетаняҳу бўлажак учрашувда Иордан дарёсининг ғарбий соҳилида яҳудийлар учун уй-жой қурилиши режасини ҳимоя қилажаги ҳақида билдирган эди.

Фаластин томони эса бу қурилиш режанинг бекор қилиниши Яқин Шарқ тинчлик музокараларини қайта бошлашнинг асосий шарти эканини билдириб келади.