Бердимуҳаммедовни энергетик хавфсизлик масаласи безовта қилмоқда

БМТ Бош ассамблеяси йиғинида сўз олган Туркманистон президенти Қурбонқули Бердимуҳаммедов ўз маърузасида энергетика хавфсизлигини мустаҳкамловчи глобал механизмларни ишлаб чиқиш таклифини илгари сурди.

- Бу ерда гап қандайдир профилактик чоралар ҳақида бораётгани йўқ. Бу ерда гап томонларнинг манфаатлари ва кўз қарашларини эътиборга олувчи глобал энергетика хавфсизлиги механизмларини жорий этиш ҳақида бормоқда, деди Бердимуҳаммедов.