БМТ Хавфсизлик кенгаши Теҳрондан мужда кутмоқда

БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий аъзоси бўлган беш давлат ҳамда Германия ташқи ишлар вазирлари Эроннинг ядровий дастурига оид музокаралар давомида Теҳрон ҳукуматидан "жиддий мужда" кутаётганликларини билдиришди.

АҚШ, Франция, Россия, Хитой, Буюк Британия ва Германия вазирлари 1 октябр куни Женевада Эрон расмийлари билан бўлиб ўтадиган учрашув юзасидан маслаҳатлашув олиб борадилар.

“Эроннинг ядровий дастури ҳарбий мақсадларни кўзлайди” деган ишончда бўлмиш бу олти давлат ядровий дастурнинг буткул тўхтатилишига эришиш ҳаракатида.

Чоршанба куни БМТ Бош ассамблеяси сессиясида нутқ сўзлаган Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадинажод ядровий масалада сўз очмади.

Ўз чиқишида, Теҳрон раҳбари яна бир бор Ғарб ҳукуматлари ва Исроил юргизаётган сиёсатни танқид қилди.