Покистонда қабила етакчилари ўлдирилди

Покистон полициясига кўра, мамлакат шимоли-ғарбида камида олти киши, жумладан, бир нечта қабила етакчилари толибон жангарилари томонидан ўлдириб кетилган.

Маълум бўлишича, воқеа Банну туманида рўй берган. Қабила етакчилари кетаётган машина жангарилар пистирмасига дуч келган.

Хабарларга кўра, ўлдирилган етакчилар жанггариларга қарши минтақада ҳукумат ёрдамида олиб борилаётган ташвиқот ишларида фаол қатнашган.

Банну тумани Ал-Қоида ва толибон жанггарилари фаол бўлган Шимолий Вазиристонга яқин ҳудудда жойлашган.