Расмуссен янги стратегия таклиф қилди

НАТО Бош котиби Андерс Фог Расмуссен халқаро ҳамжамиятнинг Афғонистонга оид стратегиясини ўзгартириш чақириғи билан чиқди.

Расмуссеннинг таъкидича, ҳозирги кунда энг муҳими Афғонистон миллий армияси ва полицияси малакасини ошириш ҳамда имкон қадар тез фурсатда НАТО қўшинлари зиммасига юклатилган хавфсизлик вазифаларни миллий армия зиммасига юклашдир.

НАТО Бош котиби, шунингдек, диққат эътибор фуқароларни ҳимоя қилишга қаратилиши ҳамда фуқаролар учун хизмат қиладиган ишончли ҳукумат тузиш лозимлигини таъкидлади.