Вашингтон долларни мустаҳкамламоқчи

Қўшма Штатлар доллар қурбини мустаҳкамлашга жиддий бел боғлаган. Бу ҳақда АҚШ Молия вазири Тимоти Гейтнер Катта йигирмалик саммити арафасида таъкидлади.

Унинг сўзларига кўра, Вашингтон долларнинг жаҳон заҳира валютаси сифатидаги мақоми сақланиб қолинишидан манфаатдор.

Шунингдек, Гейтнер Обама маъмурияти бюджет камомадини қисқартириш учун мавжуд имкониятларни сафарбар қилаётганини ҳам билдирди.

АҚШ Молия вазирининг таъкидича, Америка иқтисодидаги жонланиш бунинг учун қулай имкониятлар яратмоқда.