Покистонда яна портлашлар рўй берди

Покистон шимоли-ғарбида содир этилган икки портлашда камида 13 киши нобуд бўлди.

Пешовар шаҳрида рўй берган кучли портлаш оқибатида етти киши нобуд бўлди, ўнлаб фуқаро тан жароҳати олди.

Бундан бир оз аввал Банну туманида худкуш шахс ўз машинасини маҳаллий полиция бошқармаси олдида портлатиб юборди. Оқибатда олти киши нобуд бўлди, 30 га яқин фуқаро тан жароҳати олди.