Эрон ўз иншоотига кузатувчиларни киритмоқчи

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Эроннинг мамлакатдаги иккинчи ядровий иншоотга халқаро кузатувчиларни киритилишига розилик берганини олқишлади.

Шанба куни Эроннинг Атом энергияси халқаро агентлигидаги элчиси расмий Теҳрон агентлик билан Қум яқинидаги иншоотда текширув ишлари олиб бориш борасида сўзлашувлар олиб бораётганини билдирди.

Айни пайтда АҚШ ҳукуматининг бошқа бир расмийси сешанба куни Женевада учрашадиган қудратли олти давлат вакиллари халқаро кузатувчиларнинг Эрондаги иншоотга зудлик билан киритишни талаб қилишини билдирди.