Ироқ Эронга ҳужум қилинишига йўл қўймайди

Ироқ президенти Жалол Талабоний Эронга нисбатан янги санкцияларнинг жорий этишдан фойда йўқлигини таъкидлаб, Исроил ва бошқа давлатларга ўз ҳаво ҳудуди орқали Теҳронга қарши ҳужум қилишга рухсат бермаслиги хусусида огоҳлантирди.

Жалол Талабоний олти қудратли давлат - АҚШ, Россия, Хитой, Буюк Британия, Франция ва Германия вакилларини ядровий дастур масаласида Эрон билан “жиддий" музокаралар олиб боришга чақирди.

Ироқ раҳбари, шунингдек, Эроннинг тинчлик мақсадларга йўналтирилган ядровий дастурга эга бўлиш ҳаққи кафолатланиши лозим, деган фикрни билдирди.