Рим папаси Чехия сафарини давом эттирмоқда

Чехия сафарини давом эттираётган Рим папаси Бенедикт XVI бугун Брно шаҳрида диний маросим ўтказди.

Бу маросимда Европанинг турли давлатларидан келган 120 мингдан зиёд киши қатнашди.

Шанба куни Прагада чиқиш қилган Рим папаси 1989 йилда ҳокимиятдан ағдарилган коммунистлар католик черкови вакилларини шавқатсиз таъқиб қилганини ёдга оларкан, Чехия фуқароларини ўз аслий динига қайтишга чақирди.