Анқара Ереван билан битим имзолайди

Туркия ва Арманистон ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатиш тўғрисидаги келишув 10 октябр куни имзоланади.

Бу ҳақда Туркия бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон баёнот берди. Унинг айтишича, келишувни иккала давлат ташқи ишлар вазирлари имзолайди.
Келишув кучга кириши учун уни Туркия ва Арманистон парламентлари маъқуллаши керак.

Аввалроқ Анқара ва Ереван ўзаро дипломатик алоқаларни қайта тиклаш ниятида эканликлари тўғрисида баёнот берган эди. Бу ишни амалга оширишга Арманистоннинг Биринчи жаҳон уруши даврида Усмонли империя арманларни қатлиом қилган, деган иддаоси тўсқинлик қилиб келаётган эди.