Гейтс:"Афғонистондан чиқиш вақти номаълум"

АҚШ мудофаа вазири Робертс Гейтс Афғонистонда амалга оширилаётган ҳарбий амалиётларнинг тугаш муддатини айтишга уринишларни "хато", деб ҳисоблайди.

CNN каналига берган интервьюси чоғида Гейтс, Афғонистонда мағлуиятга учраш АҚШ учун оғриқли бўлиши, Толибон ва "Ал-Қоида" АҚШ ҳарбийларининг эрта кетиб қолишини ўзларининг ғалабалари деб ҳисоблаяжаклари тўғрисида гапирди.

Айни пайтда АҚШ маъмурияти ўзининг Афғонистондаги стратегиясини қайта кўриб чиқмоқда. Хусусан, президент Обама, яқин вақт ичида, НАТО кучлари қўмондони генерал Стенли Маккристалнинг сўровига жавобан бу мамлакатга қўшимча қўшин юбориш тўғрисида, қарор қабул қилиши кутилмоқда.