Эрон синовлари танқидга учрамоқда

Ғарб давлатлари Эроннинг ракета синовлари ўтказишини кескин қораламоқдалар.

Франция Ташқи ишлар вазирлиги Теҳронни зудлик билан ўз ҳаракатларини тўхтатиш ва минтақада кескинлик келтириб чиқаришдан воз кечиб¸ ҳамкорлик йўлини танлашга чақирди.

ЕИнинг ташқи масалалар бўйича мутасаддиси Хавьер Солана Эрондаги ракета синовларидан ташвиш билдириб, Эрон ўзининг иккинчи ядровий иншооти юзасидан билдирилаётган ташвишларга жавоб қайтариши шарт, деган фикрни билдирди.

Эрон томони ўтган ҳафта Қум шаҳри яқинида уранни тўйинтирувчи иккинчи корхона барпо қилаётганини ошкор қилди.