Режиссерни озод қилиш уриниши давом этмоқда

АҚШнинг талабига биноан Швейцарияда ҳибсга олинган таниқли кинорежиссер Роман Полански ўзининг Цюрихдан Калифорнияга экстрадиция қилиниши тўғрисидаги қарорнинг бекор қилинишига уринмоқчи.

Кинорежиссёрнинг адвокати Эрве Темим ёши 76 га чиққан Поланскини ҳибсдан озод қилиш учун АҚШ талабининг ғайриқонуний эканлигини исботлашга ҳаракат қилажагини билдирди.

Роман Полански Полшада туғилиб ўсган Франция фуқароси. У шанба куни Цюрих шаҳрида ҳибсга олинди.

АҚШ уни 1977 йили вояга етмаган қиз билан жинсий муносабатда бўлганликда айбламоқда.