Толибон жанггарилари талофат кўрди

Покистон разведка хизмати расмийларининг маълум қилишича, бугун Покистоннинг Афғонистон билан чегарадош минтақасида учувчисиз бошқариладиган АҚШ учқичи томонидан амалга оширилган ракета ҳужуми оқибатида 5 нафар толибон жанггариси йўқ қилинган.

Расмийларга кўра, АҚШ учқичлари маҳаллий толибон қўмондони Ирфон Маъсуд қароргоҳини нишонга олган.

Ушбу ҳужум Покистоннинг Жанубий Вазиристон минтақасида амалга оширилган бўлиб, расмий Вашингтон мазкур минтақада Афғонистондаги НАТО қўшинларига ҳужум уюштираëтган исломчи жанггариларнинг яширинганини айтиб келади.