АҚШ дипломати Афғонистонга қайтмаслиги мумкин

БМТ нинг Афғонистондаги юқори даражали вакили мамлакат президентлиги учун сайловдан кейин ўз раҳбари билан туғилган низо боис Кобулдаги лавозимига қайтмайди.

Бу ҳақда БМТ расмийларининг аноним тарзда билдиришича, БМТ махсус вакили Кай Эйднинг ўринбосари Питер Галбрэйс Афғонистонга қайтмаслиги мумкин.

Бироқ айни пайтда ВВС телеканали АҚШ дипломати бўлган Галбрэйснинг ўзи бу хабарни инкор қилганини айтмоқда.

Питер Галбрэйс августда ўтган президентлик сайловидаги қаллобликлар борасида ошкора сўзлаган ва ўз раҳбари Кай Эйд билан тортишувдан сўнг шу ой аввалида мамлакатни тарк этган эди.