Эрон ядровий дастури юзасидан музокара бошланади

Бугун Женевада Эрон ва жаҳоннинг 6 етакчи давлати вакиллари Эрон ядровий дастури юзасидан сўзлашувларнинг янги раундини ўтказади.

Учрашувда Европа Иттифоқи раҳбарияти аъзоси Хавьер Слана раислик қилади.

Учрашув арафасида Эрон ўз ядровий дастури ва хусусан уранни бойитиш билан боғлиқ фаолиятини бошқалар билан муҳокама қилмоқчи эмаслиги тўғрисида баёнот берди.

Теҳрон фикрича, у тинч мақсадлар йўлида тадқиқотлар олиб боришга сўзсиз ҳақлидир.

АҚШ ва унинг иттифоқчилари Эронни агар ядровий датуридан тинч мақсадлар кўзланганини исботлай олмаса, Теҳронга нисбатан халқаро санкцияларнинг тўртинчи серияси жорий этилишидан огоҳлантирди.