Муттақий Вашингтонга жўнади

Эрон ташқи ишлар вазири Манучеҳр Муттақий Эроннинг манфаатларини ифода қилувчи Покистон элчихонасига бориш учун АҚШ визасини олиб, Вашингтонга сафар қилди.

АҚШ давлат департаменти вакили Филип Кроулидан олинган маълумотга кўра, Муттақий америкалик расмийлар билан учрашмайди.

1980 йилдан буён АҚШ ва Эрон ўртасида дипломатик алоқалар йўқ.

Бугун Женевада Эрон ва жаҳоннинг 6 етакчи давлати вакиллари Эрон ядровий дастури юзасидан сўзлашувларнинг янги раундини ўтаказади.