Суматрада яна зилзила рўй берди

Индонезиянинг Суматра оролида рўй берган кучли зилзила қурбонлари сони, сўнгги маълумотларга қараганда 750 кишидан ортди.

Икки мингдан зиёд киши эса тан жароҳати олди. Қарийб бир миллион киши истиқомат қиладиган Паданг шаҳрида юзлаб уй вайронага айланди. Минглаб одамларнинг вайроналар остида қолгани тахмин қилинмоқда. Айни пайтда қутқарув ишлари давом этмоқда.

Чоршанба куни рўй берган зилзила кучи Рихтер ўлчови бўйича 7.6 баллни ташкил этди.

Бугун ҳам Суматра оролининг айрим ҳудудларида зилзила рўй берди.