Кавказда жангарилар йўқ қилинди

Чеченистон жанубида президент Рамзaн Қодиров бошчилигида ўтказилган махсус амалиёт чоғида саккиз нафар жанггари ўлдирилди.

Шу куннинг ўзида Қабардин-Балқарияда қуролланган номаълум шахслар милиция постига ҳужум уюштирди. Рўй берган отишмада бир жанггари ва милиция ходими нобуд бўлди. Доғистонда ҳам ўтказилган амалиёт оқибатида икки жанггари хавфсизлик кучлари томонидан отиб ўлдирилди.

Жорий йилнинг апрел ойида Россия президенти Дмитрий Медведев Чеченистонда қарийб ўн йил мобайнида олиб борилган аксилтеррор амалиётларини расман тўхтатиш ҳақида топшириқ берган эди.