Алиев сўзлашувлардан мамнун

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев можароли Тоғли Қорабоғ можаросини ҳал этиш йўлида Арманистон билан олиб борилаётган сўзлашувлар якуний паллада эканини маълум қилди.

Нахичеван шаҳрида чиқиш қилган Алиев Арманистон билан сўзлашувлар ижобий руҳда давом эттирилаётганини алоҳида қайд этди.

Икки давлат ўртасидаги сўзлашувларга воситачилик қилаётган Франция, Россия ва АҚШ расмийлари Илҳом Алиев ва Серж Саркисян ўртасида 8 октябр куни Молдовада бўлиб ўтадиган сўзлашувларда ижобий натижага эришилишига умид билдирдилар.

1990 йиллар бошида Тоғли Қорабоғ учун Арманистон ва Озарбайжон ўртасида бўлиб ўтган уруш оқибатида 30 мингга яқин фуқаро нобуд бўлган.