Ироқда жанозачилари худкуш ҳужумига учради

Ироқнинг Анбар вилоятида ўтаётган жаноза пайтида худкуш бомбачининг хуружи оқибатида камида олти киши ҳалок бўлиб, 15 киши жароҳатлангани хабар қилинмоқда.

Полиция вакилларига кўра, худкуш Бағдоддан 200 километр шимоли-ғарбда жойлашган Ҳадиса шаҳарчасида ўтаётган жаноза пайтида ўзини портлатиб юборган.

Анбар вилояти бир пайтлар сунний жангариларнинг истеҳкоми ҳисобланган.