Исроил вазири Лондон сафарини қолдирди

Исроил ҳукумати вазири уруш жиноятларини содир этганлик айби билан Британияда ҳибсга олиниши эҳтимоли борлиги туфайли Лондонга сафарини қолдирди.

Бош вазир ўринбосари ва стратегик масалалар бўйича вазир Моше Йаалоннинг матбуот вакилига кўра, Британия сафари қолдирилишига вазирнинг маслаҳатчилари унинг 2002 йилда Ҳамас етакчисини йўқ қилиш амалиётида қатнашганига оид айбловлар боис Британияда ҳибсга олиниши мумкинлигидан огоҳлантиргани сабаб бўлган. 2002 йилдаги амалиёт пайтида бир нечта ёш болалар ҳам ҳалок бўлган эди.

Ўтган ҳафта Исроил мудофаа вазири Эҳуд Баракнинг Лондон сафари давомида фаластинпараст фаоллар унинг ҳам уруш жиноятчиси сифатида ҳибсга олинишини талаб қилган эди.