Каражич суди кечиктирилди

Босния сербларининг собиқ етакчиси Радован Каражич устидан ҳарбий трибуналнинг бошланиши 21 октябрга кечиктирилди.

Трибунал ҳаками О-Гон Квон дастлаб 19 октябрга белгиланган маҳкама маъмурий сабабларга кўра кечиктирилганини маълум қилди.

Каражич 1992-95 йиллардаги Босния уруши пайтида уруш жиноятлари ва инсониятга қарши жиноятларга оид 11 айблов бўйича суд қилинади.