Қозоғистон Бош вазири Бишкекка борди

Қирғизистон ҳукумати матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра¸ Қозоғистон бош вазири Карим Масимовнинг сафари бир кунга мўлжалланган.

Иш сафари давомида Қозоғистон ва Қирғизистон Бош вазирлари иқтисодий ва сув-энергетика масалаларини муҳокама қиладилар.

Шунингдек, томонлар ўзаро ҳамкорликка оид бир қатор ҳужжат имзолайдилар.