Кимё генийлари аниқланди

Кимё бўйича Нобел мукофоти совриндорлари номи эълон қилинди.

Асли ҳиндистонлик Венкатраман Рамакришнан, америкалик Томас Стейц ҳамда исроиллик Ада Йонат кимё бўйича 2009 йилги Нобел мукофотига лойиқ деб топилди.

- Швеция Қироллик фанлар академияси 2009 йилги кимё бўйича Нобел мукофотини рибосомалар фаолияти ва уларнинг тузилишини ўрганишга салмоқли ҳисса қўшган профессорлар Венкатраман Рамакришнан, Томас Стейц ҳамда Ада Йонатга беришга қарор қилди, дея эълон қилди Швеция Қироллик фанлар академияси Бош котиби Геннер Оквист.

Душанба ва сешанба кунлари Нобел мукофотининг тиббиёт ва физика соҳаларидаги совриндорлар номи эълон қилинди.