Россияда Политковская хотирланди

Россияда бундан уч йил аввал номаълум шахслар томонидан ўлдириб кетилган таниқли журналист Анна Политковская хотирланди.

Расмий Кремлнинг ашаддий танқидчиларидан бўлган Политковская 2006 йилнинг 7 октябр куни ўз уйи олдида отиб кетилган эди.

Журналист оила-аъзолари ва унинг ҳамкасблари Политковская ўлдириб кетилган жойда хотира тадбири ўтказишдилар. Бу тадбирда Россиядаги инсон ҳуқуқлари фаоллари ва мухолифат етакчилари иштирок этдилар.

Россия прокуратураси Политковская иши юзасида уч кишини маҳкама тортган. Бироқ шу пайтгача қотиллик буюртмачилари аниқланмаган, жиноят ижрочиси эса ҳануз қўлга олинмаган.

Президент Дмитрий Медведев ва Бош вазир Владимир Путин бугунги хотира тадбири муносабати билан ҳеч қандай баёнот бермадилар.