Саудиялик фуқаро фаҳшни тарғиб қилганликда айбланди

Саудия Арабистони суди телевидение орқали ўз ишқий саргузаштлари ҳақида ҳикоя қилган шахсни беш йил қамоқ муддати ва минг дарра уришга ҳукм қилди.

32 яшар Муазин Абдулжавод июл ойида Саудия телеканалларидан биридаги ток-шоуда жинсий саргузаштлари ҳақидаги ҳикоялари учун “фаҳшни тарғиб қилганлик ва ўз жиноятларига иқрор бўлганлик”да айбдор деб топилди.

Суд маҳкум озод бўлганидан кейин унга уч йил давомида ҳорижга сафар қилишни ҳам таъқиқлаб қўйди.

Маҳкамада, шунингдек, ток-шоуда қатнашган, лекин ўз жинсий ҳаётлари ҳақидаги тафсилотларга Абдулжаводчалик кенг тўхталмаган яна икки кишини икки йиллик қамоққа ва 300 дарра уришга ҳукм қилди.