Поьша ҳам Лиссабон шарномасини маъқуллайди

Польша президенти Лех Качинский 11 октябр куни ЕИни ислоҳ қилишни назарда тутган Лиссабон шартномасини имзолайди.

Бу ҳақда Польша президенти ёрдамчиларидан бири билдирди.

Маълум бўлишича, Лех Качинский агар Ирландия фуқаролари Лиссабон шартномасини ёқлаб овоз берсалар, у ҳам мазкур шартномани имзолашга ваъда берган.

Польша президенти Лиссабон шартномасини имзоласа, ЕИ давлатлари орасида ушбу шартномани имзоламагн биргина Чехия республикаси қолади.

Айни пайтда Лиссабон шартномасига қарши чиқаётган президент Вацлав Клаус Конституцион суднинг бу шартнома борасида қабул қиладиган қарорини кутаётганини маълум қилди.