Японияга тўфон келди

Японияга кучли тўфон ёпирилиб келиши оқибатида камида икки киши нобуд бўлди, 40дан зиёд фуқаро тан жароҳати олди.

Эсган кучли шамол ва ёққан ёмғир оқибатида минглаб фуқаро ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлди, ўнг мингдан зиёд фуқаро электр қувватисиз қолди.

Токиода эса йўлларни сув босиб, темир йўл қатнови тўхтатилгани ва бир қанча рейсларнинг бекор қилингани хабар қилинди.