Тоғли Қорабоғ можароси кун тартибида

Арманистон ва Озарбайжон президентлари бугун Молдовада Тоғли Қорабоғдаги вазиятни муҳокама қиладилар.

Илҳом Алиев ва Серж Саркисян учрашуви Кишинёвда иш бошлаётган МДҲ саммити доирасида бўлиб ўтади.

Тоғли Қорабоғ можароси туфайли Арманистоннинг Туркия билан ҳам алоқалари ёмонлашган. Бироқ ҳар иккала давлат шанба куни Цюрих шаҳрида ўзаро алоқаларни нормаллаштиришга қаратилган шарнома имзолашни режаламоқдалар.

1990 йиллар бошида Тоғли Қорабоғ учун Арманистон ва Озарбайжон ўртасида бўлиб ўтган уруш оқибатида 30 мингга яқин фуқаро нобуд бўлган. Бу можарода Озарбайжонни қўллаб-қувватлаган Туркия 1993 йилда Арманистон билан чегараларини ёпиб қўйган эди.