Афғонистон жанубида толибларга зарба берилди

Афғонистон мудофаа вазирлиги ҳукумат армияси ва НАТО етакчилигидаги кучлар мамлакат жанубида рўй берган тўқнашувларда камида 27 толиб жангариси йўқ қилинганини маълум қилди.

Ҳилманд ва Гўмал вилоятларидаги жанглар Афғонистонда АҚШ ҳарбий амалиёти бошланганига саккиз йил тўлган кунда рўй берди.

Толибон етакчилари сана муносабати билан эълон қилган баёнотда дунёнинг ҳеч бир давлатига, жумладан, Европа мамлакатларига путур етказиш ниятлари йўқлиги айтилади.

Баёнот маъносидан ҳаракат ўзини Ал-Қоида террор тармоғидан узоқлаштиришга уринаётган кўринади. Чунки Ал-Қоида АҚШ ва унинг иттифоқчиларига қарши жиҳод эълон қилган.