БМТ кенгаши халқаро коалиция мандатини узайтирди

БМТ Хавфсизлик кенгаши Афғонистонда НАТО етакчилигидаги халқаро коалиция мандатини бир йилга чўзди.

15 аъзо давлатдан иборат кенгаш бир овоздан қабул қилган резолюцияда НАТО етакчилигидаги Халқаро хавфсизлик ёрдами кучларидан Афғонистон хавфсизлик кучларини тайёргарликдан ўтказиш ва салоҳиятини кучайтириш ҳаракатларини давом эттириш сўралади.

Резолюцияда, шунингдек, тинч аҳолини ҳимоя қилиш муҳимлиги алоҳида қайд этилади.

Халқаро хавфсизлик ёрдами кучлари сафида 65 мингга яқин ҳориж аскарлари хизмат ўтайди, уларнинг 32 мингга яқини АҚШ қўшинларидир.