Армия қароргоҳи жангарилардан тозаланди

Покистон қўшинлари қўмондонлиги Равалпинди яқинидаги армия қароргоҳига ҳужум қилиб, ўнлаб одамни гаровда сақлаётган жангариларнинг барчасини қўлга олди.

Шанба куни қуролланган номаълум шахслар ҳарбийлар қароргоҳига ҳужум қилди ва кейинчалик қирққа яқин одамни гаровга олди.

Покистон хавфсизлик кучлари бугун эрта тонгда жангарилар ўрнашиб олган бинога бостириб кириб, гаровдагиларни озод қилди.
Амалиёт чоғида хавфсизлик кучларининг 10 нафар аскари, тўрт жангари ва гаровга олинган уч шахс нобуд бўлди.

Покистон армияси қароргоҳига қилинган ҳужум учун масъулиятни Толибон ўз зиммасига олди.

Айни пайтда АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон армия қароргоҳига қилинган ҳужумни кескин қоралади.