Анбарда портлашлар содир этилди

Ироқнинг Анбар вилоятида содир этилган портлашларда камида 10 киши нобуд бўлди.

Хабарларга кўра, бугунги портлашларда полиция участкаси ва Рамади шаҳридаги Анбар вилояти кенгашининг биноси нишонга олинган.

Асосан суннийлар истиқомат қилувчи ҳудудда содир этилган бу портлашлар учун масъулиятни ҳозирча ҳеч ким ўз зиммасига олгани йўқ.