АҚШ Давлат котиби Россияга сафар қилади

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон бугун Москвага боради.

Сешанба куни Клинтоннинг Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашиши режаланган.

Музокара чоғида бошқа масалалар қатори “Стратегик ҳужум қуроллари ҳақида”ги амалдаги шартнома ўрнини эгаллайдиган бошқа ҳужжатларни тайёрлаш масаласи ҳам кўрилиши кутилмоқда.