Путиннинг Пекин сафари давом этмоқда

Бугун Россия бош вазири Владимир Путиннинг Хитой бош вазири Вен Жибао билан музокара ўтказиши режаланган.

Россия бош вазири Хитой билан энергетика, инфратузилма ва телекоммуникация соҳаларида беш миллиард долларлик шартнома имзолаш мақсадида Пекинга борган.

Владимир Путинга Россиянинг юзга яқин йирик тадбиркори ҳамроҳлик қилмоқда.

Ўтган йили Россия-Хитой ўртасидаги савдо ҳажми 38,6 фоизга кўпайиб, 55,9 миллиард долларни ташкил қилган.

Хитой Европа Иттифоқидан кейин Россиянинг иккинчи йирик савдо ҳамкори ҳисобланади.