Тбилиси Москва айбловларини рад этмоқда

Грузия Ал-Қоида ва Кавказдаги бошқа жангари гуруҳларга ёрдам бераётгани ҳақда Россия махсус хизматлари илгари сурган айбловларни рад этди.

Аввалроқ Россия Федерал хавфсизлик ҳизмати раҳбари Александр Бортников Грузия махсус ҳизматлари Чеченистон ва Доғистондаги экстремистларни қурол-аслаҳа билан таъминлаётганликда айблаган эди.

Грузия парламенти раиси муовини Паата Давитая Бортниковнинг бу ҳақдаги баёнотини "қуп-қуруқ асоссиз иддао", деб атади. Грузия Миллий хавфсизлик кенгаши раҳбари Эка Ткешелашвили ҳам Россия махсус ҳизматлари баёнотини рад этиб, Москвани давлатлар ўртасидаги зиддиятни яна ҳам таранглаштиришга уринаётганликда айблади.