Москва ва Пекин бир-бирини огоҳлантирмоқчи

Хитой ва Россия қанотли ракета учириш режасидан бир-бирини огоҳ қилиш ҳақида битим имзолади.

Мазкур келишув Россия бош вазири Владимир Путиннинг Пекинга сафари давомида имзоланди.

Путин янги битимни икки давлат ўртасида ишонч ва стратегик ҳамкорликни мустаҳкамлашда “жуда муҳим қадам” дея баҳолаган.

13 октябр куни Россия бош вазири Владимир Путин Пекинда Хитой расмийлари билан иқтисодий соҳада уч ярим миллиард долларлик шартнома имзолаган эди.

Келишув доирасида давлатга қарашли Газпром ширкати Хитойга йилига 70 миллиард куб метр табиий газ етказиб бериши назарда тутилган.